Мухаррир

Мухаррир

Ичида йиғлаб, ташида табассум қилади...

Аллоҳга тўла ишонганлар мана шулардир.

Ҳаётдаги синовлар ички қувватингни имтиҳон қилиш учун эмас, балки Аллоҳдан ёрдам сўраш қувватингни имтиҳон қилиш учундир.

Аллоҳ қалби синиқлар билан биргадир. Сен мана шунга ишон, шунинг ўзи сенга етиб ортади.

Аёл киши

Аёл киши эрининг камбағаллиги, хунуклиги ва иши кўплигига сабр қилиши мумкин, лекин унинг ёмон хулқига сабр қила олмайди.

Шафоат

Билгил, мўминлардан баъзи тоифаларнинг дўзахга кириши ҳақ. Албатта Оллоҳ таоло бундай мўминларга нисбатан пайғамбарлар ва сиддиқларнинг шафоатини қабул қилади. Умматнинг уламоси ва солиҳ кишилари, умуман, Оллоҳ таоло даргоҳида мартаба ва чиройли муомалага сазовор ҳар бир банда ўзининг аҳли, яқинлари, дўстлари, танишларига шафоат қилиши мумкин.

Биргина нарсадан хафа бўлсам арзийди – Роббимнинг  ҳузурида йўл қўйган камчилигимдан.

Сирот

Оллоҳ таоло деди:  «Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон даргоҳига тўплайдиган ва жиноятчи кофирларни жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунни (эсланг)!» (Марям, 85-86-оятлар). Мана шу даҳшатлардан сўнг одамлар Сирот томон ҳайдаладилар. Жаҳаннам узра чўзилган Сирот қиличдан ўткир, қилдан ингичка кўприкдир.

Тарозининг қўрқинчи ва хатаридан воқиф бўлдинг. Кўзлар тарозининг тилига қадалиб қолган:  «Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир! (АлҚориа, 6-9 оят).

Ҳамма ҳам хато қилади. Лекин хатосидан сабоқ олиб, хулоса чиқарадиганлар жуда кам бўлади. Ана шулар донишмандлардир.

Сўз дорига ўхшайди. Кам бўлса, фойда беради. Кўпайтириб юборсанг, ўлдиради.

Page 22 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.