Тавбанинг давомийлигига кўра бандаларнинг тоифаларга бўлиниши

Билгилки, тавба қилувчилар тўрт табақага бўлинади.
Биринчи табақа: Бу табақадагилар гуноҳдан тавба қилиб, умрининг охиригача тавбасида мустаҳкам туради. Шу йўл билан ўтган хатоларини ўнглаб, қайта уларни такрорламасликка нафсини иқрор этади. Тавбада мустақим туриш дегани мана шудир. Бу мартабага етган киши савоб ишларга пешқадам бўлади, ёмонликларини яхшиликка ўзгартириб боради. Мазкур тавбанинг номи – "ат-тавбатун насуҳ"дир. Насуҳ тавбага йўғрилган сокин нафс эса "ан-нафсул мутмаинна" (хотиржам нафс) дейилади. Хотиржам нафс Оллоҳ ато этган неъматлардан рози бўлган ва Оллоҳ ҳам унинг амалларидан рози бўлган ҳолда Раббига қайтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари шундай зотларга ишорадир: "Оллоҳ таолонинг зикри билан маст бўлган бандалар зикр туфайли гуноҳ юкларидан халос бўладилар ва қиёматда (қушдай) енгил бўлиб турадилар" (Термизий ривояти).

МУКАММАЛ ТАВБА ШАРТЛАРИ

Юқорида тавбанинг надомат-пушаймондан иборат экани ва надоматдан сўнг азм ва қасд келишини айтиб ўтган эдик. Дарҳақиқат, илм, яъни, гуноҳнинг маҳбубдан тўсувчи нарса эканини билиш надоматни келтириб чиқаради. Илм, надомат ва азм каби мазкур сифатларнинг ҳар бирида давомлилик ва мукаммаллик хусусияти мавжуд. Шунингдек, бу мукаммалликнинг аломати, давомийликнинг шарти бор.
Қалбнинг маҳбубини йўқотган пайтдаги алами надоматдир. Надоматнинг аломати – узун ҳасрат, чуқур ҳазинлик, тўхтовсиз кўзёш ва фикр. Фарзандига ёки яқин бир кишисига етган мусибатни ҳис этган киши узоқ вақтгача бу мусибат таъсиридан қутулолмайди, тинимсиз йиғлайди.
Энди айтингчи, кишига ўзидан азизроқ ким бор? Оловдан ҳам шиддатли уқубат борми? Гуноҳ жазо учун энг муносиб сабаб эмасми? Оллоҳ ва Расулидан кўра ростгўйроқ хабар берувчи борми?

Page 7 of 22

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.