Мухаррир

Мухаррир

Ким сени икром қилса, У Зотнинг сендаги гўзал сатрини икром қилади. Бас, мақтов сени сатр қилган Зотгадир, сени икром қилган ва сенга ташаккур айтган шахсга эмас.

Сатр икки қисмдир: маъсиятдан сатр қилиш ва маъсиятни сатр қилиш. Авомлар мартабалари махлуқотнинг назаридан тушишидан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятни сатр қилишини сўрайдилар. Хослар эса ҳақиқий Эгасининг назаридан қолишдан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятдан сатр қилишини сўрайдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрни инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг яхши амал деб таърифлаганлар. Сабр − бандани ҳаромдан сақлайди, ҳалолга ундайди ва қийинчиликларни енгиб ўтишга кўмаклашади. Сабрнинг роҳатини ҳис қилганлар кам, лекин чин сабрлилар унинг ортидан келувчи битмас савобу ажрларга эришганлар.

Одамлар сен ҳақингда ёмон сўз айтса, Ҳасан Басрийнинг айтганларини айтгин:

«Марҳабо, эй ўзим қилмаган, машаққатини тортмаган, миннат ҳам, риё ҳам аралашмаган ҳасанот! Хуш келибсан!»

Саҳобалар ва олимларнинг сўзлари

Мутарриф ибн Абдуллоҳ деди: «Эҳтимол ажалим қачон келишини билганимда, ақлдан озиб қолардим. Лекин Оллоҳ таоло бандаларига ўлимдан ғофилликни ато этди. Агар ана шу ғафлат бўлмаганида, бандалар ҳаёт лаззатини тотолмас эдилар. Бозорлар қурмас эдилар». Ҳасан Басрий дейди: «Одам фарзандига унутиш ва орзу-ҳавас каби иккита улуғ неъмат берилган.

Ўттиз ёшида мусулмон бўлди. Ўттиз олти ёшида вафот топди.

ОЛТИ ЙИЛ

Эй Саъд ибн Муъоз! Шу озгина фурсатда нима амал қилдингизки, ўлимингиз сабабли Раҳмоннинг Арши ларзага келди?

Аллоҳим! У зотни ҳидоят қилганингдек, бизни ҳам ҳидоят қил!

Дунё ҳавасидан тийилиш фазилати, дунёга муккасидан кетиш сабаблари ва бу дард муолажаси


Дунё ҳавасидан тийилишнинг фазилати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Умарга дедилар: «Саҳарда уйғонар экансан, оқшом орзусини қилма! Оқшомга етганингда, саҳар орзусини қилма! Ҳаётингдан ўлим учун, соғлиғингдан хасталигинг учун улуш ажрат. Чунки, эй Абдуллоҳ, эртага қандай ном олишингни билмайсан» (Имом Бухорий ривоятлари).

Мол-дунё талабгори денгиз сувидан ичаётган кишига ўхшайди: ичган сари чанқоғи ортиб бораверади.

Бало-офат фақат гуноҳ туфайли келади ва фақат тавба туфайли кетади. ТАВБА ҚИЛ, БИРОДАР!

Аллоҳга сизларга бирор нарса ато этиши учун ибодат қилманглар, балки сизлардан рози бўлиши учун ибодат қилинглар. У Зот сизлардан рози бўлиб қолса, ато этган нарсалари билан сизларни ҳайрон лол қилади.

Page 31 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.