Мухаррир
Қуръон бахилликдан қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, бечора, камбағал, ночор кишиларга ўз бойлигидан ҳеч нарса бермайди. Бу эса, уларнинг қалбини ҳасадга тўлдиради. Қайси халқда бахиллик тарқаган бўлса, ўша халқда ўзаро ёрдам бўлмайди.
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир. Баъзиларни амал қилиш учун ўрганиб чиқамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
Ҳаёнинг ҳақиқати:
Албатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, ҳунук ишни қилмасликка ундовчи хулқдир. Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У карамли хулқларнинг боши, иймоннинг зийнати, Исломнинг шиоридир.
Маъсият – ёпиқ эшикдир. Уни очишга бир марта журъат қилсанг, кейин кўп марталаб очишинг осон бўлиб қолади. Бу шундай бир қадамки, ортидан бир нечта қадамлар эргашиб келади. Шу боис, сен биринчи қадамни «ўлдириш»га интил.
Тавҳид ва ибодат
«Тавҳид» сўзи луғатда «ваҳҳада» феълининг ўзаги бўлмиш «тавҳид» масдаридан олинган бўлиб, бирор нарсага бирлик ва ёлғизликни нисбат беришни ва унда кўпликни инкор этишни англатади.
Одам боласига шайтоннинг тасири борлигида шубҳа йўқ. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина бу нарса бўлмас. Инсоннинг заиф томонларидан унга тасир қилиш учун шайтон ҳаракатда бўлиши ҳам аниқ. Шунинг учун ҳам нафснинг поклаш масаласида қалбга шайтон тасир кўрсатадиган йўлларни билиш катта аҳамият касб этади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Исломда маънавий жиноятларнинг энг хассос шифокорлари Ўуръони Карим ва суннати шарифлардир. Шунинг учун ҳам "бадгумонлик, жосуслик, ғийбатчилик" тўғрисида "Ҳужурот" сурасидан жой олган бу хусуслардаги ояти кариманинг тафсирини сизларга тақдим этишликни лозим топдик.
«Риё» сўзи аслида кўриш маъносини англатади. Шариатда эса, Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади.
Аллоҳ жалла шаънуҳу: «Ким Роббисига рўбарў бўлишни умид этса, солиҳ амал қилсин ва Роббиси ибодатига ҳеч бировни шерик қилмасин», деган.
Савол:
Ассалому алайкум, Xазрат бир нечта саволим бор эди
1. Инсон шиддатга тушганда ёки бошига бир кулфатлар келганида ёки шунга ўxшаш нарсалар содир бўлса, бу одам ўзи ўлган ёки тирик шайxидан мадад сўраши ёки шайxини тасарруф қила олади деган этиқодда бўлиши аҳли сунна вал жамоа ақийдасига тўғри келадими?
Кимнинг вирди (кундалик ибодат вазифаси) бўлмаса, унинг Вориддан (Аллоҳдан) келадиган файзу футуҳи ҳам бўлмайди.