Тазкия ҳикматлари

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Беш нарса бадбахтлик аломатидир: Қалбнинг қаттиқлиги; Кўзга ёш келмаслиги; Ҳаёсизлик; Дунёга рағбат; Узун орзу (ҳою-ҳавас).
Дунёда йўловчи каби бўл. Ортингда фақат чиройли излар қолдир. Бу дунёда меҳмонмиз, холос. Меҳмонинг жўнашдан бошқа чораси йўқ.
Истиғфор нақадар ажойиб! Қулфларни очади. Кўнглингни ёзади. Мол-дунёни кўпайтиради. Аҳволингни яхшилайди. Ёмғир ёғдиради. «Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ». (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).
Одамларнинг қалби жаннат эмас, у ерда мангу қоламан деб ўзингни қийнама!
Раҳмоннинг зикри бўлмаганида руҳларимиз ғам-ташвишдан ўлиб битган бўлар эди. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб сураси, 41-оят).

Аллоҳни эсланглар

Толеимиз паст эмас, лекин қалбларимиз Аллоҳдан узоқ бўлгани учун тушкунликда яшаяпмиз. Аллоҳни эсланглар, У Зот ҳам сизларни эслайди.
Ҳаётингнинг ҳар бир кунини охирги кунингдек яша! Зеро, қайси бир кун албатта охирги бўлади.
Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам – комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.
Инсон шикоятдан кўра истиғфорни кўпроқ айтса эди, шикоят қилишдан аввал роҳатни топган бўлар эди.
Одамлар сен ҳақингда ёмон сўз айтса, Ҳасан Басрийнинг айтганларини айтгин: «Марҳабо, эй ўзим қилмаган, машаққатини тортмаган, миннат ҳам, риё ҳам аралашмаган ҳасанот! Хуш келибсан!»

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.