Тазкия нима

Жаннат сувратини хаёлингда жонлантир. Жаннат аҳлининг бахтиёрлиги ва бу дунёнинг ҳузур-ҳаловатини деб абадий бахтиёрликдан маҳрумларнинг ҳасрати ҳақида тафаккур эт.
Мана, охиратнинг ғам ва қайғуга тўла диёри билан танишдинг. Билгинки, бунинг муқобилида яна бошқа бир диёр ҳам бор. Бу диёрнинг неъматлари, суруру қувончлари ҳақида фикр эт. Бу икки диёрнинг биридан узоқлашган киши, шубҳасиз, иккинчисида қарор топади. Бас, жаҳаннам даҳшатлари ҳақида узоқроқ ўйла, қалбинг хавфга тўлсин.

Энг яхши кунинг

Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир. Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин. Билгинки, энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир.

Энг аҳмоқ одам

Ўзининг фазилатли эканига кўпроқ ишонган одам энг аҳмоқ одамдир. Ўзини қаттиқроқ айблайдиган одам энг ақлли одамдир.

Кўз ёшинг

Кўз ёшингни артиш ўрнига, унинг такрор оқишига сабаб бўладиган нарсани ҳаётингдан ўчириб ташла.

Эй дўстим!

Эй дўстим! Мени бирор гуноҳ ёки ноҳақлик устида кўрсанг, менга насиҳат қилиб, тўғри йўлга бошла. Сиқилиб қолишимдан қўрқма, дунёда бир кун сиқилсам сиқилай. Аммо охиратда бир умр сиқилишга чидай олмайман!
Бир ўзимга насиҳат қилсанг, ҳақиқатан ҳам насиҳат қилган бўласан. Лекин кўпчиликнинг олдида насиҳат қилсанг, мени шарманда қилган бўласан. Имом Шофеъий
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда. У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта,…
Page 23 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.