Тазкия нима
Кечагина доно ва ақлли эдим, дунёни ўзгартирмоқчи эдим! Бугун эса ҳаким ва донишмандман. Шунинг учун ўз нафсимни ўзгартирмоқчиман! Жалолиддин Румий
Дунёда ҳеч ўкинма! Дунёнинг ишлари бизнинг иродамиз билан эмас, Аллоҳнинг амри билан бўлади. Аллоҳнинг барча ишларида албатта бир яхшилик бор.
Бизнинг ҳақиқий мусибатимиз – ҳаромдан кўра айбли нарсадан кўпроқ хижолат чекишимиздадир.
Ким ҳақиқий дуо қилиб, чинакам гўзал сабр қила олса, бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлари ҳам ўнгидан келаверади.
Илмнинг аввали жим туриш, сўнгра қулоқ тутиш, сўнгра ёд олиш, сўнгра амал қилиш, сўнгра эса уни тарқатишдир. Ҳаётдаги энг улкан мусибат ўлим эмас. Энг улкан мусибат –ҳаётлик чоғимизда Аллоҳдан қўрқиш ҳиссининг ўлишидир.
Дунёдаги энг гўзал нарса – Аллоҳнинг муҳаббати! Жаннатдаги энг яхши нарса – Аллоҳни кўриш! Китобларнинг энг манфаатлиси – Аллоҳнинг Китоби! Халойиқнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Расулидир!
Бўрон кемани бузиб юборишга қодир, лекин боғланган ипни ечишга қодир эмас. Ғазаб ҳам шундай. Дунёни бузиб ташлашга қодир, лекин ечим тақдим қила олмайди.
Қуръонда Аллоҳ таолонинг зикри ҳақида икки хил ривоят келган. Кўпинча, айрим дўстларимиз ушбу икки ривоятни бир бирига қарама-қарши деб ўйлайдилар. Баъзида улар бу ҳақида муаммо ҳам келтириб чиқарадилар. Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида ушбу сўзларни ўқиймиз.