Тазкия нима
Зикр шайтонни қувади ва савалайди. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади. Зикр ғам-андуҳларни кетказади. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади. Зикр ризқни жалб қилади. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради. Зикр Аллоҳ…
Зикр қилувчининг ўзига яраша одоблари мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилинади.
Зоҳид қалбдан чиққан амал оз бўлмас. Роғиб қалбдан чиққан амал кўп бўлмас. Қалб инсондаги бош аъзодир. Агар у соғлом бўлса, бошқа аъзолар ҳам соғлом бўлади. Агар у бузуқ бўлса, бошқа аъзолар ҳам бузилади. Қалб инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди. Инсоний сифатлар айнан қалбда жойлашган бўлади. Ўша сифатлар инсондан…
Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!
Али ибн Абу Толиб: «Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман», дедилар. «Қандай нажот?» деб сўрашди. «Истиғфор», дедилар.
Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!
Сенга осийлик қилсам ҳам, айбимни яширдинг. Сени унутсам ҳам, мени эсладинг. Сенга ғазаб қилсам ҳам, раҳм қилдинг. Эй айбу нуқсонлардан пок Зот! Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мен золимлардан бўлиб қолдим!
Ҳаёт ниҳоясида руҳнинг ёлғиз ўзи қолади. Унга солиҳ амаллардан бошқаси ҳамроҳ бўла олмайди.