Тазкия нима
Аллоҳ сенга ғоятда қимматбаҳо ҳадя ато қилади. Лекин у балолар билан ўраб қўйилган бўлади. Ушбу ўралган нарса очилиб, ана шу ҳадяни қўлга киритишинг учун доим сабр қилишинг лозим.
Сени Аллоҳ яхши кўрса, бошқа ҳеч ким У Зотдан кўра кўпроқ яхши кўра олмайди. Сенга У Зот берса, бошқа ҳеч ким У Зотдан кўра карамлироқ бера олмайди. Сенга У Зот ғазаб қилса, У Зотдан сени бошқа ҳеч ким қутқара олмайди. Аллоҳдан бошқа киминг бор? Аллоҳим! Гувоҳлик бериб айтаманки, мен Сени…
Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишни яхшиликка йўйишни суяр эдилар. Биз ҳам Пайғамбаримизга эргашиб, ҳар қандай ҳолатда яхши гумонда бўлайлик. Чунки, бирон амалимиз йўқки, у туфайли мағфиратни умид қилмасак. Китобимизнинг сўнгини Оллоҳ таоло раҳматининг кенглигини зикр этиш билан ниҳоялаяпмиз.
Оллоҳ таоло деди:«Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир» (Юнус, 26-оят).
Усома ибн Зайд ривоят қилади: «Пайғамбар алайҳиссалом асҳобига: «Жаннатга шошилаётганлар борми, жаннатда хатар йўқ?! Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат порлаган нур, (хуш ифор таратиб) чайқалиб турган райҳон, мустаҳкам қалъа, тўхтовсиз оқаётган дарё, мўл-кўл ва ғарқ пишган мева, ёпинчиқлар ўранган чиройли аёл, абадий мақомдаги неъмат, салим, кўркам, баланд диёрдаги бир жилвадир» –…
Ҳури ийн – оҳу кўз ҳурлар ва вилдон – ҳеч қачон қаримайдиган, мангу ёш болалар васфи Қуроъони каримда такрор-такрор зикр қилинган.Анас розийаллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан шундай ривоят қилади: «Бир кеча-кундуз Оллоҳ йўлида бўлиш дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ.
Жаннат аҳлининг таоми Қуръонда зикр қилинган. Қушлар, ширинликлар, асал, сут каби турли-туман ноз-неъматлар шулар жумласидан бўлиб, уларнинг ҳисоби йўқ. Оллоҳ таоло дейди:«...Қачон ўша (жаннат)ларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар: «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку!» дейишади. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилади...» (Бақара сураси, 25).
«...Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур» (Ҳаж, 23-оят).Бу хусусда оятлар кўп. Уларнинг тафсилоти ҳадисларда келади. Абу Ҳурайра Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Жаннатга кирган киши неъматлар ила бахтиёр, кулфатлардан узоқ бўлади. Унинг кийими ҳечам тўзмайди, ёшлиги боқий қолади. Жаннатда шундай неъматлар борки, уларни…