Тазкия нима

Инс шайтон жин шайтондан хатарлироқдир! Жин шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, югурганича қочиб кетади. Инсон шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, уни сенга шарҳлаб кетади.

Аллоҳим!

Аллоҳим! Бизни Набийингнинг ҳавзаларидан шундай баҳраманд қилгинки, ундан кейин мутлақо чанқамайлик!
Қўлингни осмонга кўтариб, дуо қилсанг, билгинки, уч ҳолатдан бирида бўласан: ё дуоинг ижобат бўлади, ё сендан бир ёмонлик арийди, ё сўраганинг охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганинг албатта берилади!
Дунё ҳаёти осон бўлганида, жаннат эшикларидан бири сабр бўлмас эди.
Гапиришни ўрганиш учун икки йил етади. Жим туришни ўрганишга эса олтмиш йил кетади.
Гоҳида киши тоати сабабли ғурур, миннат ва кибрга кетади. Гоҳида киши гуноҳ-маъсият сабабли синиқлик, тавба ва пушаймонликка тушади.

Аниқ билиб қўйки

Аниқ билиб қўйки, яхшилигинг ҳам, ёмонлигинг ҳам бир кун ўзингга қайтади. Нима қилсанг ҳам, жазосини оласан!

Роббим!

Роббим! Мендаги ёмон нарсалар сабабли ҳузурингдаги яхши нарсалардан маҳрум қилиб қўйма!
Page 17 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.