Тазкия нима
Тавбага шошилиш вожиб Гуноҳдан сўнг дарҳол тавба қилиш вожибдир. Чунки гуноҳнинг ҳалокатли эканини англаш иймон тақозосидир. Тавбани кечиктириш мумкин эмаслигини англаган киши дарҳол амалга ўтади, ўзини ёмон феъллардан тия бошлайди. Бу маърифат (яъни, зудлик билан тавба қилишнинг вожиблигини англаш) амалга боғланмаган мукошафа илмлари жумласидан эмас, балки муомала илмидандир.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон билан иқоманинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Намоз ўқимайдиган одамга ишонма, чунки у Роббидан алоқани узибдими, сени ҳам ташлаб кета олади!
Бутун дунёни қўлдан бой берсанг-у, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан! Бутун дунёни қўлга киритсанг-у, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан!
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!
Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган («Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!
Сукут баъзан бошқаларга сўзлашиш одобидан сабоқ беради…
Индонезияда келинчак никоҳ кечаси меҳмонларга бир пора Қуръон тиловат қилиб берар экан, меҳмон аёллар такрорлаб, қайтариб туришар экан. Нақадар яхши одат-а!