Тазкия нима

Дўстингни билмоқчи бўлсанг, у билан сафар қил. Инсоннинг асл қиёфаси сафарда билинади. Нима учун сафар «сафар» деб номланган? Инсоннинг хулқи ва табиатидаги ниқобини очиб ташлагани учун. («Сафара» феъли «Ниқобини олиб, юзини очди» деган маънони англатади)
Қалбдан чиққан нарса қалбларгача ёриб ўтади. Тилдан чиққан нарса қулоқдан нарига ўта олмайди.
Бир замонлар нархлар ошиб кетди. Шунда солиҳ салафлардан бири айтди: «Аллоҳга қасамки, бир дона арпанинг дони бир динор бўлиб кетса ҳам эътибор бермайман. У Зотга менга буюрганидек ибодат қилавераман. У Зот ҳам менга ваъда берганидек ризқ ато этаверади».

Инсон бўл

Шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга «Инсон бўл», дейилса, тош: «Узр! Дийдам у даражада қаттиқ эмас», дейди.
Ҳақиқий ҳаёт бу дунёда эмаслигини билиш учун Аллоҳнинг «Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тайёрлаган бўлсам» ояти ҳақида кўп фикр юритинглар (Фажр сураси, 24).
Луқмони ҳакимдан: «Ҳикматни кимдан ўргандингиз?» деб сўрашди. «Жоҳиллардан. Уларда қандай айб кўрсам, шундан четлашдим», дедилар.
Кичик ва катта гуноҳдан тавба қилиш Гуноҳларнинг қисмларга бўлиниши ва банданинг сифатлари Билгилки, инсоннинг сифатлари ва хулқлари кўпдир. Гуноҳларнинг келиб чиқиши тўртта сифатга бориб тақалади: а) рубубийлик сифатлари (яратувчига хос сифатлар); б) шайтонийлик сифатлари; в) ҳайвонийлик сифатлари; г) ёввойилик сифатлари. Инсон тийнати ҳар хил аралашмалардан қорилган. Ҳаммаси ўз таъсирига эга,…
Дунё ва ундаги нарсалар учун ўкинма! Ҳаммамиз ҳам бу дунёга меҳмонмиз!
Page 13 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.