Тазкия нима
«Бахт» сўзи Қуръоннинг биргина жойида келган: «Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар» (Ҳуд сураси, 108-оят). Ҳақиқий бахт-саодат бу дунёда эмас, балки жаннатда бўлишини билдириш учун шундай келган.
Қуръон тиловатини кўпайтир, шунда қалбинг кучли бўлиб, руҳинг покланади.
Бўладиган иш заиф бўлсанг ҳам амалга ошаверади. Бўлмайдиганига эса куч-қувватинг билан ҳам етиша олмайсан!
Роббимнинг ҳузурида ҳамма нарса яқиндир. Ҳатто бироз ёки кўпроқ кечикса ҳам, чунки кечикиши ҳикматга биноандир. Роббим, барча ишларимни Ўзингга топширдим!
Қуръон эшитган пайтда, зикр мажлисларида ва холи қолган вақтларингда қалбингни қидир. Агар уни шу уч ўринда топмасанг, Аллоҳдан қалб ато қилишини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан!
Дунё учун ғам ема. Унинг боши йиғи, ўртаси машаққат, охири йўқликдир! Сен охиратинг учун амал қилиб қол! Унинг боши учрашув, ўртаси ҳадя, охири эса абадиятдир.
Мақбул тавба шартлари Билгилки, агар "қабул" (қабул бўлиш) сўзининг маъносини фаҳмласанг, ҳар қандай саҳиҳ тавбанинг мақбул эканига шубҳанг қолмайди. Қуръон нурларидан қувват олиб, басират кўзи билан кўрувчилар биладилар: ҳар қандай салим қалб Оллоҳ ҳузурида мақбулдир; охиратда Оллоҳ таолога қўшни – яқин бўлиш саодати билан неъматлангандир; Оллоҳ таолонинг дийдорига боқий кўз…
Тавбанинг вожиблиги Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай буюради: "Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки нажот топсанглар" (Нур, 31-оят). Бу хитоб умумийдир. Аслида басират нури ҳам инсонни шу йўл сари бошлайди. Зеро, тавбанинг маъноси Аллоҳдан узоқлаштириб, шайтонга яқинлаштирадиган йўлдан қайтмоқ экан, буни оқил инсонгина тасаввур қилади. Шаҳват ва ғазаб ғаризаси…