Мухаррир
Оллоҳ таоло ўзининг Пайғамбари ва ҳабибини мақтаб, у зотга берган улуғ неъматини шундай эслатади: «Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам, 4-оят).
Ахлоқ тарбияси ва қалб хасталикларининг муолажаси
Ўзининг тадбири билан ишларни тартибга солган, мўътадилликни хулққа чирой этиб берган, инсонни энг гўзал шаклу шамойил билан зийнатлаб, уни зиёдаю нуқсондан асраган Оллоҳ таолога ҳамд бўлсин. У Зот ахлоқни яхшилаш вазифасини бандасининг жидду жаҳдига топширди. Ўзининг тавфиқи билан хос бандаларига ахлоқ тарбияси йўлидаги машаққатларни осон қилди.
Қулоқ солиб, тинглайдиганлар учун эслатма:
Бир киши бошқа бир кишининг охиратдаги тақдири ҳақида ҳукм қилиши жоиз эмас, чунки ғарғара ҳолатидан олдин нима бўлишини фақат Аллоҳ билади!
Одамларнинг сўзлари Аллоҳнинг қазои қадаридан ўзиб ҳам, қолиб ҳам кетмайди!
Биз бирор кишининг қисмати ҳақида Аллоҳнинг олдида масъул эмасмиз. Аммо Аллоҳ бизни хотимамиз хусусида сўроқ-савол қилади.
Ризқим менинг қаердалигимни билмайди, деб қўрқма, ризқинг сенинг манзилингни жуда яхши билади. Сен унга етиша олмасанг ҳам, у сенга аниқ етиб келади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
«Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ барчани ундан қўрқадиган қилиб қўяди», дедилар.
Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан... лекин Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади.
Роббим! Гуноҳларим қалбимни эзса, унинг кечирилишини мен учун осон қилиб, қалбимни шод айла!
Қай бир нарсага муҳаббат қилсанг, албатта, унинг қули бўласан. У Зот эса Ундан ўзгага қул бўлишингни севмас.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу ҳикматининг шарҳида шайх Аҳмад Зарруқ раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни айтади:
Нафсингни тадбирдан хотиржам қил. Бас, сендан бошқа Зот сенинг ўрнингга қилиб қўйган ишни сен ўзинг учун қилма.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматда: «Турли ношаръий «чора-тадбирлар»ни қилиб, ўзингни ўзинг қийнама. Зотан, Аллоҳ таоло сен учун керак тадбирни Ўзи қилиб қўйган. У Зот сен учун қилиб қўйган нарсани сен ўзинг қилишингнинг кераги йўқ», демоқда.