Мухаррир
Оллоҳ таоло деди:
«Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир» (Юнус, 26-оят).
Усома ибн Зайд ривоят қилади: «Пайғамбар алайҳиссалом асҳобига: «Жаннатга шошилаётганлар борми, жаннатда хатар йўқ?! Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат порлаган нур, (хуш ифор таратиб) чайқалиб турган райҳон, мустаҳкам қалъа, тўхтовсиз оқаётган дарё, мўл-кўл ва ғарқ пишган мева, ёпинчиқлар ўранган чиройли аёл, абадий мақомдаги неъмат, салим, кўркам, баланд диёрдаги бир жилвадир» – дедилар.
Ҳури ийн – оҳу кўз ҳурлар ва вилдон – ҳеч қачон қаримайдиган, мангу ёш болалар васфи Қуроъони каримда такрор-такрор зикр қилинган.
Анас розийаллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан шундай ривоят қилади: «Бир кеча-кундуз Оллоҳ йўлида бўлиш дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ.
Жаннат аҳлининг таоми Қуръонда зикр қилинган. Қушлар, ширинликлар, асал, сут каби турли-туман ноз-неъматлар шулар жумласидан бўлиб, уларнинг ҳисоби йўқ. Оллоҳ таоло дейди:
«...Қачон ўша (жаннат)ларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар: «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку!» дейишади. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилади...» (Бақара сураси, 25).
«...Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур» (Ҳаж, 23-оят).
Бу хусусда оятлар кўп. Уларнинг тафсилоти ҳадисларда келади. Абу Ҳурайра Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Жаннатга кирган киши неъматлар ила бахтиёр, кулфатлардан узоқ бўлади. Унинг кийими ҳечам тўзмайди, ёшлиги боқий қолади. Жаннатда шундай неъматлар борки, уларни на кўз кўрган, на қулоқ эшитган, на инсон хаёлидан ўтган» (Муслим ривояти).
Жаннат сувратини хаёлингда жонлантир. Жаннат аҳлининг бахтиёрлиги ва бу дунёнинг ҳузур-ҳаловатини деб абадий бахтиёрликдан маҳрумларнинг ҳасрати ҳақида тафаккур эт.
Мана, охиратнинг ғам ва қайғуга тўла диёри билан танишдинг. Билгинки, бунинг муқобилида яна бошқа бир диёр ҳам бор. Бу диёрнинг неъматлари, суруру қувончлари ҳақида фикр эт. Бу икки диёрнинг биридан узоқлашган киши, шубҳасиз, иккинчисида қарор топади. Бас, жаҳаннам даҳшатлари ҳақида узоқроқ ўйла, қалбинг хавфга тўлсин.
Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир. Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин.
Билгинки, энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир.
Ўзининг фазилатли эканига кўпроқ ишонган одам энг аҳмоқ одамдир.
Ўзини қаттиқроқ айблайдиган одам энг ақлли одамдир.
Кўз ёшингни артиш ўрнига, унинг такрор оқишига сабаб бўладиган нарсани ҳаётингдан ўчириб ташла.