Мухаррир
Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзининг беркилганидир.
Бандага кафолати берилган нарсаларнинг бири ризқидир. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса ризқдир».
«Тавба» сўзи луғатда «қайтиш» ва «бурилиш» маъноларини билдиради. Гуноҳдан бурилиб қайтган, уни бутунлай ташлаган бандага нисбатан «тавба қилди» дейилади. Уламолар истилоҳида гуноҳдан айнан унинг гуноҳ бўлгани учун, зарарли нарса деган ўй билан эмас, балки унга яна қайтмасликка азму қарор қилган ҳолда узилиб чиқишга «тавба» дейилади. Гоҳида истиғфор ҳам тавба каби маънони англатади. Аммо икки лафз бир жойда келиб қолса, ораларидаги нозик фарқни англаш керак бўлади.
Қалбингда Аллоҳга муҳаббат катталашгач, барча нарса арзимас бўлиб бораверади!
Савол:
Устоз мунофиқликдан қандай даволанса бўлади, бу қалб иллатларининг энг ҳатарлиси унинг муолажаси ҳакида ҳабар беринг илтимос.
Аллоҳ сенга ғоятда қимматбаҳо ҳадя ато қилади. Лекин у балолар билан ўраб қўйилган бўлади. Ушбу ўралган нарса очилиб, ана шу ҳадяни қўлга киритишинг учун доим сабр қилишинг лозим.
Сени Аллоҳ яхши кўрса, бошқа ҳеч ким У Зотдан кўра кўпроқ яхши кўра олмайди.
Сенга У Зот берса, бошқа ҳеч ким У Зотдан кўра карамлироқ бера олмайди.
Сенга У Зот ғазаб қилса, У Зотдан сени бошқа ҳеч ким қутқара олмайди.
Аллоҳдан бошқа киминг бор?
Аллоҳим! Гувоҳлик бериб айтаманки, мен Сени яхши кўраман!
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири бахилликдир. Бахиллик шариат истилоҳида бериш лозим бўлган нафақани қилмасликдир. Бахиллик энг ёмон хулқлардан бири ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишни яхшиликка йўйишни суяр эдилар. Биз ҳам Пайғамбаримизга эргашиб, ҳар қандай ҳолатда яхши гумонда бўлайлик. Чунки, бирон амалимиз йўқки, у туфайли мағфиратни умид қилмасак. Китобимизнинг сўнгини Оллоҳ таоло раҳматининг кенглигини зикр этиш билан ниҳоялаяпмиз.