Тазкия нима
Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир. Баъзиларни амал қилиш учун ўрганиб чиқамиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
Маъсият – ёпиқ эшикдир. Уни очишга бир марта журъат қилсанг, кейин кўп марталаб очишинг осон бўлиб қолади. Бу шундай бир қадамки, ортидан бир нечта қадамлар эргашиб келади. Шу боис, сен биринчи қадамни «ўлдириш»га интил.
Кимнинг вирди (кундалик ибодат вазифаси) бўлмаса, унинг Вориддан (Аллоҳдан) келадиган файзу футуҳи ҳам бўлмайди.
Қоронғи кечада Малику Аллом – ўта билиб турувчи Подшоҳ қаршисида ўтирганингда ёш боланинг ишини қил: бола бир нарсани сўраса-ю, уни беришмаса, то олмагунича йиғлайверади. Сен ҳам ана шундай ёш бола бўлиб ҳожатингни сўра!
РОЗИЛИК БОБИ Улуғ Аллоҳ хабар бериб айтди: “Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар Ундан рози бўлишди”. (Моида, 119) Баъзи машойихлардан “розилик” ҳақида сўралганида улар: “Келган қазога рози бўлишингдир”, деб жавоб қилишган.
КИФОЯ ТАВАККУЛ САВОБИ БОБИ Таваккул қилувчилар уч табақа бўлади: мўминлар таваккули, хос аҳлининг тавакккули ва хослар хосининг таваккули. Бу Шиблийнинг таваккул ҳақидаги саволга берган жавобига ўхшайди. У бундай деган эди: “Сен Аллоҳ учун гўё йўқдай бўл ва сенга эса Аллоҳ азалийдир”.
МУТАВАККИЛ СИФАТИ БОБИ Улуғ Аллоҳ таваккулга буюрди ва уни иймон билан яқин қўйди. Бунга ушбу ояти далилдир: “Агар мўмин бўлсангизлар, бас Аллоҳга таваккул қилинглар” (Моида, 23)