Тазкия нима

Билинг! Шундай инсонлар борки, мангу яшашни орзу қилишади:«...уларнинг айримлари минг йил умр кўришни истайдилар...» (Бақара, 96-оят).
Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам – комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.
Инсон шикоятдан кўра истиғфорни кўпроқ айтса эди, шикоят қилишдан аввал роҳатни топган бўлар эди.
Билинг, орзу-ҳавасларга берилишнинг иккита сабаби бор: жаҳолат ва дунёга муҳаббат.«Ҳуббуд дунё», яъни «дунёга муҳаббат» дегани нима?Инсон дунёни, дунё истакларини, дунёни қўлга киритиш воситаларини дўст тутади. Бу туйғудан ажралиш, бу айрилиққа сабаб бўлувчи ўлим ҳақида фикрлаш қалбга оғир. Негаки, ниманидир ёмон кўриш, ўша нарсани ўзидан узоқлаштиришга мажбур қилади.
Одамлар сен ҳақингда ёмон сўз айтса, Ҳасан Басрийнинг айтганларини айтгин: «Марҳабо, эй ўзим қилмаган, машаққатини тортмаган, миннат ҳам, риё ҳам аралашмаган ҳасанот! Хуш келибсан!»
Саҳобалар ва олимларнинг сўзлари Мутарриф ибн Абдуллоҳ деди: «Эҳтимол ажалим қачон келишини билганимда, ақлдан озиб қолардим. Лекин Оллоҳ таоло бандаларига ўлимдан ғофилликни ато этди. Агар ана шу ғафлат бўлмаганида, бандалар ҳаёт лаззатини тотолмас эдилар. Бозорлар қурмас эдилар». Ҳасан Басрий дейди: «Одам фарзандига унутиш ва орзу-ҳавас каби иккита улуғ неъмат берилган.
Ўттиз ёшида мусулмон бўлди. Ўттиз олти ёшида вафот топди. ОЛТИ ЙИЛ Эй Саъд ибн Муъоз! Шу озгина фурсатда нима амал қилдингизки, ўлимингиз сабабли Раҳмоннинг Арши ларзага келди? Аллоҳим! У зотни ҳидоят қилганингдек, бизни ҳам ҳидоят қил!
Дунё ҳавасидан тийилиш фазилати, дунёга муккасидан кетиш сабаблари ва бу дард муолажаси Дунё ҳавасидан тийилишнинг фазилати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Умарга дедилар: «Саҳарда уйғонар экансан, оқшом орзусини қилма! Оқшомга етганингда, саҳар орзусини қилма! Ҳаётингдан ўлим учун, соғлиғингдан хасталигинг учун улуш ажрат. Чунки, эй Абдуллоҳ, эртага қандай ном олишингни…
Page 34 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.