Тазкия нима
Мол-дунё талабгори денгиз сувидан ичаётган кишига ўхшайди: ичган сари чанқоғи ортиб бораверади.
Бало-офат фақат гуноҳ туфайли келади ва фақат тавба туфайли кетади. ТАВБА ҚИЛ, БИРОДАР!
Аллоҳга сизларга бирор нарса ато этиши учун ибодат қилманглар, балки сизлардан рози бўлиши учун ибодат қилинглар. У Зот сизлардан рози бўлиб қолса, ато этган нарсалари билан сизларни ҳайрон лол қилади.
СЎНГГИ МАНЗИЛЛАР КИТОБИ БИРИНЧИ ҚИСМ Не-не баҳодирларни ер тишлатган, қанчадан-қанча кисроларни яксон этган, ўлимни мутлоқ унутган қайсарларнинг орзу-умидларини йўққа чиқарган зот — Оллоҳга ҳамд бўлсин. Дарҳақиқат, «дунёга устунман» деган сонсиз баҳодирларга, кисрою қайсарларга ваъда ҳақ бўлди. Оллоҳ уларни тубсиз чоҳга қулатди. Бас, улар қасрлардан қабрларга, нур балққан бешиклардан қопқоронғу гўрларга…
Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман. Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин! «اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي» Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.
Ҳар бир ишда ўзининг борлиги ва бирлигини намоён этиб қалбларга нурли йўл солган Зот — Оллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.
Қалбингга Аллоҳнинг муҳаббатини чизиб ол, шунда унинг изи аъзоларингда намоён бўлади.
Таҳажжуд намозини ўқиш учун тунда уйғона олмайдиган бўлсанг, ухлашдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олишдан сени нима тўсмоқда?!