Тазкия нима
Дунёда йўловчи каби бўл. Ортингда фақат чиройли излар қолдир. Бу дунёда меҳмонмиз, холос. Меҳмонинг жўнашдан бошқа чораси йўқ.
Истиғфор нақадар ажойиб! Қулфларни очади. Кўнглингни ёзади. Мол-дунёни кўпайтиради. Аҳволингни яхшилайди. Ёмғир ёғдиради. «Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ». (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).
Одамларнинг қалби жаннат эмас, у ерда мангу қоламан деб ўзингни қийнама!
Раҳмоннинг зикри бўлмаганида руҳларимиз ғам-ташвишдан ўлиб битган бўлар эди. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб сураси, 41-оят).
Толеимиз паст эмас, лекин қалбларимиз Аллоҳдан узоқ бўлгани учун тушкунликда яшаяпмиз. Аллоҳни эсланглар, У Зот ҳам сизларни эслайди.
Зикруллоҳ – банда билан Аллоҳ ўртасидаги сирли риштадир (Доктор Одам ЭРГУЛ билан суҳбат) – Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз!
Солиҳ амалга шошилиш ва уни кечиктириш офатидан сақланмоқ баёни Бир кишининг ўзга юртда иккита биродари бўлиб, улардан бири эртага, иккинчиси эса бир ой ёки бир йилдан сўнг келишини кутилаётган эди. Айтингчи, қайси бир меҳмон учун тайёргарлик аввалроқ бошланади? Албатта, яқин кунларда ташрифи кутилаётган меҳмоннинг келишига кўпроқ ҳозирлик кўрилади. Нимагадир тайёргарлик…
Ҳаётингнинг ҳар бир кунини охирги кунингдек яша! Зеро, қайси бир кун албатта охирги бўлади.