Тазкия нима
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан «Бандани Аллоҳга яқин қиладиган амалларнинг энг буюги қайси?» деб сўрашди. У зот йиғлаб юбордилар, сўнг: «Аллоҳ қалбингга қараганида дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғи», дедилар. Аллоҳим! Бизларга ана шундай қалб насиб эт!
Билинг! Ўлимнинг моҳияти хусусида одамларда ҳар хил асоссиз қарашлар мавжуд. Баъзилар: «Ўлим бу йўқликдир. Инсон ўлгандан сўнг қайта тирилмайди, ишлари учун ҳисоб ҳам бермайди. Яхшилик ва ёмонликнинг оқибати йўқ. Инсон ўлими ҳайвон ўлими, шунингдек, ўт-ўланларнинг қуриши орасида ҳеч қандай фарқ йўқ», – дея гумон қилади.
Бирор гуноҳга қўл уриб қўйсанг, буни ҳеч кимга айтма! Одамлар уят қилишади, лекин узрингни қабул қилишмайди. Аллоҳ эса авф этади ва яширади.
Шайх Мағомисий айтади: «Дунё ишларидан бирига боғланиб қолсанг-у, у сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни кўксингга қўйгин-да, «Аллоҳим! Қалбимнинг муҳаббатини, боғлиқлигини ва Ўзинг томон юзланишини зиёда қилгин!» деб айт».
Менга қуроли тил эмас, ақл бўлган, ҳал қилувчи зарбаси сергаплик эмас, сукут бўлган шахслар ёқади.
Фарзанди ёки яқинларидан бири вафот этган киши шуни англамоғи лозим: ажал кимнидир олдин, кимнидир кейин, албатта қувиб етади. Тасаввур қилинг, ота ва бола сафарда эдилар. Шаҳарга, яъни муқим манзил бўлмиш асл Ватанга бола отасидан олдинроқ етиб келди. Сал вақтдан кейин ўзи ҳам Ватанга қайтишини билган ота фарзандининг манзилга эртароқ борганидан…
Билинг! Жаноза ориф киши учун ибрат, ғафлат аҳли учун танбеҳ ва эслатмадир. Тобут ғофил кишининг қалбини юмшатмайди. Негаки, ғофил банда бу тобутда ўзи эмас, бошқалар ётади, деб ўйлайди. Бир куни одамлар унинг ҳам тобутини кўтаришларини хаёлига келтирмайди. Хаёлига келтирса ҳам, яқин орада бу иш воқеъ бўлмаслигига қаттиқ ишонади.
Муовия ибн Абу Суфён вафоти арафасида деди: «Мени суяб ўтирғизинг». Айтгани бажарилди. Кейин Оллоҳ таолога тасбиҳ айта бошлади, Оллоҳни зикр этди, кўзларига ёш келди ва: «Эй Муовия! Қариб, аҳволинг пасайганидан сўнг Раббингни эслаяпсанми? Гуллаб-яшнаган, тўлиб- тошган йигитлик пайтингда қаерда эдинг?!» – дея ҳўнграб юборди.