Тазкия нима
Дин, бандаларнинг зоҳирига ҳам ботинига ҳам хитоб қилган, уларни икки жахон саодатига эриштирадиган илоҳий одоб ва ҳукмлардан ташкил топган тарбия тизимидир. Бу тарбия асосан уч сохaда амалга ошади. Биринчиси ишонч, иккинчиси ибодат, учинчиси эса аҳлоқдир. Дин қалбдан ишониш билан бошланади; ибодат тоат билан яшатилади. Одоб, гўзал аҳлоқ, қалб поклиги, нафс…
У Кун кўзлар тикилган кўйи қотиб қолган, қалблар парчаланган, биров бировга сўз қотмайди, биров бировга боқмайди. Уч юз йил туз тотмасдан, бир қултум сув ичмасдан турадилар, ғир этган шабадани топмайдилар. «У Кунда барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик турадилар» (Мутаффифун,6) ояти тафсирида Каъб ва Қатода деди: «Уч юз йил…
Кейин Маҳшар майдонида тўпланган етти фалак ва етти ер мавжудоти: фаришталар, жинлар, инсонлар, шайтон, ваҳший ҳайвонлару йиртқич қушлардан иборат халойиқни тасаввур қилинг. Уларнинг устига ёғилаётган қуёш нурининг ҳарорати борган сари зиёдалашяпти...
Қайта тирилиб, қабрдан чиққанларидан сўнг одамлар яланг оёқ, яланг бош, онадан энди туғилгандек, хатна қилинмаган ҳолда Маҳшар майдони сари ҳайдаладилар. Маҳшар оппоқ, кафтдек текис ер бўлиб, унинг на қийшайган, на эграйган ери бор. Унда инсон панасига беркиниб оладиган на бир дўнглик, на кўздан яширин жарликлар бор. Бу кенг майдоннинг тупроғи…
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт. – Ризқинг кечикса, истиғфор айт. – Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
«Сабр ва намоз билан ёрдам истанглар!» (Бақара сураси, 45-оят). Йиғи-сиғи билан, нолиш билан, дод-фарёд билан, куй-қўшиқ билан ёки одамзотдан эмас.
Қазои қадарга бўлган иймон «Қадарингни кутиб ухлайвер», демайди! Балки «Ўрнингдан туриб, қадарингни кашф қил», дейди.
Касаллик фақат жисмда эмас, хулқда ҳам бўлади. Бадхулқ одамни кўрсанг, ҳаққига шифо сўраб дуо қил. Унга шу дардни бериб, сени омон қолдирган Аллоҳга ҳамд айт.